Швейцария аҳолиси мамлакат бетарафлигини янада қатъийлаштиришга қарши овоз берди
Швейцария аҳолиси референдумда мамлакат бетарафлиги тамойилини янада қатъий белгилашни назарда тутувчи ташаббусни рад этди. Сайловчиларнинг 70,15 фоизи таклифга қарши овоз берди. Швейцария 1815 йилда ўзини бетараф давлат деб эълон қилган ва бу мақом унинг Конституциясида мустаҳкамлаб қўйилган.
