Тошкентда 60 мингга яқин кишини онлайн қиморга жалб қилган гуруҳ фаолиятига чек қўйилди
Яшнобод туманидаги бизнес марказда IT консультация номи остида ишлаб келган ноқонуний онлайн қимор тармоғи фош этилди. Гуруҳ 60 мингга яқин кишини қиморга жалб қилиб, 6 ойда 4 млн доллар айланма қилгани айтилмоқда. 11 нафар асосий гуруҳ аъзоси ушланди.
