«Ўзларини намойиш этишни исташади». Шахмат бўйича Ўзбекистон-2 эркаклар жамоаси мураббийи билан интервью
Шахмат бўйича Олимпиадада Ўзбекистон-2 жамоаси энг катта кашфиётлардан бири бўлди. Жамоа капитани Павел Эльянов Gazeta`га нега ёш шахматчилар олдига ўта юқори мақсадларни қўймаслиги, ўйинларга таркибни қандай танлаши ва рақиблардан Жаҳонгир Воҳидовни нега баъзан «яшириб» туриши ҳақида сўзлаб берди.
