Тоқаев Каспийдаги ҳарбийлар ҳалокатидан сўнг мудофаа вазирини лавозимидан озод этди
Қозоғистон президенти Каспийдаги машғулотлар чоғида 14 нафар ҳарбий ҳалок бўлгани ортидан мудофаа вазири Даурен Косановни лавозимидан озод этди. Фожиа юзасидан жиноят иши очилиб, вазирликнинг 5 нафар юқори мартабали ходими қўлга олинган.
