Тимур Турлов Халқаро шахмат федерацияси президенти этиб сайланди
Қозоғистон шахмат федерацияси раҳбари Тимур Турлов Халқаро шахмат федерацияси янги президенти бўлди. У Самарқандда ўтказилган ФИДЕ Бош ассамблеясидаги овоз беришнинг иккинчи босқичида ғалаба қозонди. Турлов ташкилотни 2018 йилдан буён бошқариб келган Аркадий Дворковичнинг ўрнини эгаллади.
