Энергетика регулятори газ бозори билан шуғулланади, Энергетика вазирлиги индивидуал рухсатномалар бериш ҳуқуқидан маҳрум бўлади
Ўзбекистон Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлигининг ваколатлари табиий ва суюлтирилган газга кенгайтирилмоқда. 2028 йилдан бошлаб у тартибга солинадиган тариф ва тўловларни тасдиқлайди. Энергетика вазирлиги эса индивидуал рухсатномалар бериш амалиётидан маҳрум бўлади.
