«СИни монополлаштирманг». ICT Week Uzbekistan экспертлари Ўзбекистонга СИни ривожлантириш учун қандай тавсиялар берди?
AI-native авлодни тарбиялаш учун Ўзбекистон келгуси беш йилда таълимга ва илғор маҳаллий СИ моделларга сармоя киритиши, маҳаллий стартапларни глобал миқёсга кенгайтириши ва хусусий сектор билан ҳамкорлик қилиши зарур. Mohirdev асосчиси Анвар Нарзуллаев ҳукуматни СИни монополлаштирмасликка чақирди.
