Ўзбекистон ҲҲК Embraer компаниясидан биринчи C-390 Millennium ҳарбий-транспорт самолётини қабул қилиб олди (+фото)
Embraer компанияси Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Ҳарбий-ҳаво кучларига янги авлоддаги C-390 Millennium ҳарбий-транспорт самолётларидан биринчисини топширди. Бразилиядаги маросимда ҲҲК қўмондони Аҳмад Бурҳанов ва «Ўзтехтрейд» директори Олимхон Рустамов иштирок этди.
