Тошкентда фуқарони сохта ҳужжатлар билан хусусий ОТМга ўқишга киритмоқчи бўлган ИИО инспектори ва яна икки киши ушланди
Тошкентда фуқарони сохта ҳужжатлар орқали хусусий ОТМнинг 3-босқичига ўқишга киритиш билан боғлиқ ҳолатда уч киши ушланди. Улар орасида 7500 доллар олаётганда қўлга олинган Яккасарой тумани ИИО ФМБ инспектор-психологи ҳам бор.
