БМТ Бош ассамблеясининг ўнлаб делегатлари Нетаньяҳунинг нутқи олдидан зални тарк этди (видео)
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳунинг БМТ Бош ассамблеясидаги нутқи вақтида ўнлаб делегатлар норозилик билдириб, зални тарк этди. Бунга жавобан Нетаньяҳу уларни «маънавий қўрқоқлар» деб атади ҳамда Ғазодаги геноцид ҳақидаги айбловларни рад этиб, урушни давом эттиришини маълум қилди.
