Олий суд порталида тақиқланган манбаларни текшириш имконияти ишга туширилди
Олий суднинг my.sud.uz порталида интернетдаги тақиқланган диний-экстремистик ва террористик манбаларни текшириш бўйича янги хизмат ишга тушди. Фойдаланувчилар сайт орқали ноқонуний деб топилган Telegram, Instagram ва бошқа платформалардаги канал ҳамда контентлар рўйхатини кўриши мумкин.
