BlackRock Тошкент халқаро молия маркази концепцияси ва тузилмасини ишлаб чиқишда кўмаклашмоқда — Саида Мирзиёева
Дунёнинг йирик инвестиция компанияларидан бири BlackRock Тошкент халқаро молия маркази концепцияси ва тузилмасини ишлаб чиқишда кўмаклашмоқда. Марказни 2027 йилда ишга тушириш режалаштирилган. Саида Мирзиёева Нью Йоркда компания раҳбарияти билан марказни ташкил этиш режаларини муҳокама қилди.
