Ўзбекистон-Эрон ўртоқлик ўйини — Gazeta фоторепортажида
Ўзбекистон миллий жамоаси Эрон билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Элдор Шомуродов дубль қайд этган бўлса, Ҳусайн Норчаев ўйин якунига яқин ҳисобни йириклаштирди. Эрон таблосидаги ўзгариш Жаҳонгир Ўрозовнинг автоголи эвазига бўлди. Gazeta ўйиндан фоторепортаж тайёрлади.
