Андижонда яна учта йўл ўтказгич қурилади — президент
Андижонда яна учта йирик йўл ўтказгич қуриш режалаштирилмоқда. Улар Миллий тикланиш ва Навоий, Ўзбекистон ва Бобур, шунингдек, Амир Темур ва Янги айланма йўли кўчалари кесишмасида барпо этилади. Шунингдек, Асака тумани марказини айланиб ўтувчи кўприк қурилмоқда.
