Ўзбекистон шахмат Олимпиадасида Германияга ютқазди, бу — жамоанинг илк мағлубияти
Ўзбекистон-1 эркаклар жамоаси шахмат Олимпиадасидаги илк мағлубиятини қабул қилиб, Германияга 1,5:2,5 ҳисобида имкониятни бой берди. Жамоага ягона ғалабани Жавоҳир Синдаров келтирди. Иккинчи миллий жамоа Англияни енгди, аёллар жамоаси эса Нидерландиядан устун келди.
