Қозоғистонда машғулотлар чоғида 19 нафар ҳарбий Каспий денгизида оқиб кетди, тўққиз киши ҳалок бўлди
Манғистау вилоятида Қозоғистон Ҳарбий-денгиз кучлари машғулотлари ўтказилаётган вақтда об-ҳаво кескин ёмонлашиб, 19 нафар ҳарбий хизматчи Каспий денгизига оқиб кетди. Ҳодиса оқибатида тўққиз ҳарбий ҳалок бўлди, қолганларни қидириш ишлари давом этмоқда.
