Ўзбекистонлик банкир Қаҳрамонжон Олимов халқаро қидирувга берилди
Ўзбекистонлик молиячи ва Anorbank акциядори Қаҳрамонжон Олимов Интерпол орқали халқаро қидирувга берилди. Аввалроқ The Insider нашри манбасига таяниб, у Ўзбекистонда одам ўғирлаш бўйича жиноят иши доирасида сўроқсиз (сиртдан) ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эди.
