Термиз-Сариосиё йўналишидаги поездда ҳаракатланиш нега қийин? Gazeta репортажи
Ёз охирларида Термиз-Сариосиё поездида одамлар ўтириб кетишга жой тополмай, йўлакларда тик туриб кетгани акс этган видео тарқалди. Ўзбекистон темир йўллари бу поезд «жамоат транспорти тамойили асосида ишлаши»ни таъкидлади. Gazeta мухбири реал вазиятни ўрганиб, ўша поезддан репортаж тайёрлади.
