Польшада вафот этган икки ўзбекистонликнинг жасади ватанга олиб келинди
Польшада август ва сентябрь ойларида вафот этган икки нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасади ватанга олиб келинди. Улардан бири Ольштинда баландликдан йиқилиб, иккинчиси Шецинда қоқшолдан вафот этган. Харажатлар Миграция жамғармаси ҳисобидан қопланди.
