Ўзбекистонда 500 млн сўмгача лойиҳаларни кредитлашда бизнес-режа талаб этилмайди
Давлат банкларига бизнесга кредит ажратишда ёндашувни ўзгартириб, фақат гаров эмас, реал пул оқими, буюртмалар, товар айланмасини ҳам ҳисобга олиш топширилди. 500 млн сўмгача лойиҳаларга бизнес-режа талаб қилинмайди, йирик буюртмачи билан узоқ муддатли шартнома кредит гарови сифатида қабул қилинади.
