Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарада янги пост очади
Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарада «Кесканёр» янги чегара постини очади. У «Дўстлик» постидан икки баробар катта бўлади. Шунингдек, 2027 йилда Тошкент — Андижон пулли автомобиль йўли бўйича ишлар бошланиши керак. Яна бир пулли трасса — Хонобод — Андижон йўлини лойиҳалаш ишлари ҳам бошланади.
