Истанбулда ўзбекистонлик аёл доридан заҳарланишдан вафот этди
Истанбулда ўзбекистонлик Моҳирано Мелиева фармацевтик воситадан заҳарланиш оқибатида вафот этди. Касаллик пайтида норасмий шифокорлар кўмагида уйда даволанган аёлда дорилар сабабли кучли реакция кузатилган. Унинг жасади ватанга қайтарилди.
