«12 йиллик қамоқдан озод бўлиш учун ҳарбий шартномани имзоладим». Украинада жанг қилган 26 ёшли ўзбекистонлик 3 йил 1 ойга қамалди
Россияга ишлашга бориб, гиёҳвандлик воситалари муомаласи билан боғлиқ жиноят учун 12 йилга қамалган А.Х. Россия армиясига ёлланиб, Украинада жанг қилган. Яралангач, ҳарбий госпиталга юборилган. У ердан қочиб, Ўзбекистонга қайтган. Каттақўрғон шаҳри суди уни 3 йил 1 ойга озодликдан маҳрум қилди.
