Ўзбекистонда шахмат бўйича халқаро мусобақалар ғолибларига бериладиган пул мукофотлари миқдори оширилди
Ўзбекистонда шахматчилар ва уларнинг тренерларига бериладиган бир марталик пул мукофотлари миқдори оширилиб, БҲМдан АҚШ долларига ўтказилди. Эндиликда Шахмат олимпиадаси ғолиблари 880 млн сўм ўрнига 200 минг доллар, халқаро гроссмейстер унвонини олганлар эса 5 минг доллар олади.
