Акмал Жуманазаров Мудофаа саноати қўмитаси раиси бўлди
Акмал Жуманазаров Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мудофаа саноати қўмитаси раиси этиб тайинланди. Шу кунгача мазкур идора Мудофаа саноати агентлиги мақомида фаолият юритиб келаётганди. Жуманазаров 2024 йилнинг февраль ойидан буён Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори эди.
