Ўзбекистонда самарасиз энергетика лойиҳалари қайта кўриб чиқилади ва электр энергияси ишлаб чиқариш захираси оширилади
Ўзбекистонда иқтисодий самарадорлиги паст, молиялаштириш манбалари аниқ бўлмаган ва муддатлари чўзилган энергетика лойиҳалари қайта кўриб чиқилади. Янги қувватлар нафақат электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми, балки унинг таннархи ва электр тармоғига уланиш имкониятлари асосида ҳам баҳоланади.
