Тошкент вилоятида ичимлик суви ва канализация тарифлари ошмоқда
1 октябрдан Тошкент вилоятида ичимлик суви ва канализация хизматлари тарифлари ошади. Аҳолининг асосий қисми учун бир кубометр сув ҚҚС билан бирга 19,2 фоизга ошиб, 3472 сўмни, канализация хизмати эса 15,4 фоизга ошиб, 1680 сўмни ташкил этади.
