«Жазони Ўзбекистонда ўташ учун имзо қўйдим, лекин у ҳарбий шартнома экан». Украинада жанг қилган фуқаронинг озодлиги 4 йил 4 ойга чекланди
Россияга ишлашга бориб, 9 йилга қамалган 37 ёшли Т.Н. ҳарбий хизмат шартномасига имзо қўйиб, Украинадаги жангларда иштирок этган. У мина портлашида жароҳатланиб, Россиядан Қозоғистон орқали Ўзбекистонга қайтган. Тойлоқ тумани суди уни 4 йил 4 ойга озодликни чеклашга ҳукм қилди.
