Футбол: Ўзбекистон U-23 жамоаси Осиё ўйинлари гуруҳ босқичини 100 фоизли натижа билан якунлади
Ўзбекистон олимпия жамоаси Осиё ўйинларида гуруҳни 100 фоизли натижа билан якунлади ва чорак финалга йўл олди. Равшан Ҳайдаров шогирдлари «C» гуруҳида 9 очко тўплаб, 9:1 тўплар нисбати билан биринчи ўринни эгаллади. Чорак финалдаги рақиб Жанубий Корея ёки Саудия Арабистони бўлади.
