Ўзбекистонда иш жойидаги зўравонлик ҳолатлари бўйича мурожаатлар учун портал ишга туширилади
Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича мурожаатларни онлайн қабул қилувчи портал ишга туширилади. 2026 йил 1 декабргача ишга тушириладиган портал орқали мурожаатларни текшириш, далилларни тўплаш ва кўрилган чоралар ҳақидаги маълумотларни юритиш имконияти яратилади.
