Саида Мирзиёева бу йилги БМТ Бош ассамблеяси дебатларида нутқ сўзлайди
ПА раҳбари Саида Мирзиёева БМТ Бош ассамблеясининг 81-сессияси умумий мунозараларида Ўзбекистон номидан сўзга чиқади. Тадбир олдидан у БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди. «Ўзбекистон ва БМТ биргаликда ривожлантираётган барча муҳим йўналишларни муҳокама қилдик», — дея ёзди у.
