Ўзбекистонда тротуарлар ва маҳаллалар кўкаламзорлаштирилади, яшил ҳудудлар аҳоли яшаш жойларига яқинлаштирилади
«Яшил макон» лойиҳасида тротуарлар ва гавжум жойлар кўкаламзорлаштиришга устувор аҳамият берилади. «3−30−300» тамойилига кўра, яшаш, ишлаш ва ўқиш жойларидан камида 3 та дарахт кўриниши, турар жойларнинг 30 фоизи соя билан қопланиши ҳамда уйдан 300 метр масофада яшил ҳудуд бўлиши режалаштирилмоқда.
